Ўзбекистон | 21:43 / 22.08.2022
10459
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга саёҳат қилувчи россияликлар сони кескин ошди

Охирги тўрт ойда Ўзбекистонга борганлар сони бутун 2021 йил давомида борганлар (190 минг нафар) сонидан ошиб кетган.

Фото: KUN.UZ

Россиялик туроператорлар Ўзбекистонга саёҳат қилувчилар сони сезиларли даражада ошганини қайд этди.

Маълумот берилишича, апрел ойида Ўзбекистонга Россиядан 29 минг нафар сайёҳ келган бўлса, май ойида уларнинг сони 47,5 минг нафарга етган.

Июнда 53 мингдан, июлда эса 61 мингдан ортиқ россиялик сайёҳ Ўзбекистонга борган.

Охирги тўрт ойда Ўзбекистонга борганлар сони бутун 2021 йил давомида борганлар (190 минг нафар) сонидан ошиб кетган.

Туроператорларнинг таъкидлашича, бунга қатор омиллар: тўғридан тўғри рейсларнинг мавжудлиги, ковид чекловлари, виза ва тил тўсиқларининг йўқлиги, арзон нархлар ҳамда Visa ва Mastercard карталарини расмийлаштириш имкони борлиги сабаб бўлган.

Ўзбекистонга йўл олган туристлар асосан Самарқанд ва Бухорога боришни маъқул кўрмоқда. Туроператорлар қиш фаслида Чимён ва Амирсойга турлар ташкил этишни режалаштирган.

Мавзуга оид