Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик техникумларга тест синовлари 25 августда ўтказилади
2022/2023 ўқув йили учун Адлия вазирлиги юридик техникумларига кириш тест синовлари 2022 йил 25 август куни бўлиб ўтади.
Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ майдонларда ташкил этилади.
Абитуриентлардан тест ўтказиладиган ҳудудга (рухсатномада кўрсатилган) белгиланган вақтдан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда тест синовида иштирок этиш рухсатномаси билан келиши сўралган.
Юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтди.
Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки ДТМ расмий веб-сайти орқали онлайн қабул қилинди.
Мавзуга оид
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
11:44 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 14 та “яшил” техникум очилади
18:59 / 06.03.2026
Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 баробар оширилади
10:03 / 12.02.2026