Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ва ҳудуди ХТВ балансида қолади
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи ёпилиши ҳақидаги хабарга қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилар ҳудуд ободонлаштиришга берилишидан хавотир билдирмоқда.
Mehribonlik.uz’нинг хабар беришича, 21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ва ҳудуди Халқ таълими вазирлиги балансида қолади. Бу ерда болалар муассасаси ҳам бўлади. Унинг тури ва мақоми эндиликда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Бу яқин кунларда маълум бўлади.
Илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари Халқ таълими вазирлиги балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.
Аввалроқ республикада 13 та меҳрибонлик уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 2 та болалар уйи ёпилган эди.
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар илгари меҳрибонлик уйларига қарашли бўлган 6 та объектда жойлашган. Қўқон шаҳридаги собиқ 12-сонли меҳрибонлик уйи биносида кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият кўрсатмоқда. Марғилон шаҳрида 1-сонли меҳрибонлик уйи ўрнида эшитиш қобилияти паст ва кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди. Қолган 4 та меҳрибонлик уйида, Aндижон вилоятидаги болалар шаҳарчасида қандай болалар муассасалари очилиши бўйича қарорлар қабул қилинмоқда.
4 та ёпиқ болалар шаҳарчасидан 2 тасида ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳам ташкил этилади. Навоий вилоятидаги болалар шаҳарчасида эса Президент мактаби филиали очилади.
Илгари болалар уйи жойлашган бинолар ҳам болалар эҳтиёжлари учун топширилган. Гулистон шаҳрида унинг ўрнида имконияти чекланган болалар учун тиббий реабилитация маркази очилган, Фарғона шаҳрида Болалар даволаш-реабилитация маркази иш бошлаган.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
15:20 / 06.01.2026
Ажримдан кейин эркак аёлни уй билан таъминлаши шартми? Қонун таҳлили
14:27 / 15.12.2025
Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг асосий қисми алоҳида уйларда яшайди
18:14 / 04.10.2025