Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфиопияда мамлакат чегарасини бузиб кирган самолёт уриб туширилди
Таъкидланишича, самолёт "Тиграй халқ озодлик фронти" исёнчиларига қурол олиб кетаётган бўлган.
Эфиопия ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат ҳаво сарҳадини бузиб кирган самолётни уриб туширди. Бу ҳақда Fana радиокорпорацияси хабар берди.
Ҳарбийларнинг баёнотига кўра, самолёт мамлакат шимолида жойлашиб олган "Тиграй халқ озодлик фронти" исёнчиларига қурол олиб кетаётган бўлган.
"Бортида "Тиграй халқ озодлик фронти" учун қурол олиб кетаётган самолёт Судан томондан Эфиопия ҳаво ҳудудини бузиб кирди ва Тиграйдаги Хемер шаҳри шимолида уриб туширилди", дейилади баёнотда.
Июн ойида Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али "Тиграй халқ озодлик фронти" билан музокара олиб бориш учун қўмита тузилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026