Ўзбекистон | 09:16 / 24.08.2022
13272
2 дақиқада ўқилади

Мулкка тақиқ қўйилгани тўғрисидаги маълумотлар банки жорий этилади

Фото: 123RF

Ҳукумат қарори билан бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

1 октябрдан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилгани, тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилингани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.

Электрон маълумотлар банкига киритишда:

  • жисмоний шахсга оид ва автомототранспорт воситаларига оид маълумотлар – ИИВ;
  • юридик шахсга оид маълумотлар – Адлия вазирлиги;
  • кўчмас мулкка оид маълумотлар – Кадастр агентлиги;
  • қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига оид маълумотлар – Агросаноат мажмуи инспекцияси;
  • аттракционлар ва кўтариш иншоотлари (минора кранлари)га оид маълумотлар – Саноат хавфсизлиги қўмитаси;
  • кемаларга оид маълумотлар – Транспорт вазирлиги;
  • кичик ҳажмли кемаларга оид маълумотлар – ФВВ Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси электрон ахборот тизимлари орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Электрон маълумотлар банки давлат тилида шакллантирилади ва юритилади. Нотариус электрон маълумотлар банки орқали мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиши ва тақиқни бекор қилиши мумкин.

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш, уни бекор қилишда тўлов ундирилмайди. Мурожаатга асосан электрон маълумотлар банкида мавжуд маълумотлар нотариус ва (ёки) нотариал архив мудири томонидан тўғридан тўғри ёки ЯИДХП орқали ёхуд E-notarius.uz ахборот портали орқали тақдим этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид