Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Австрия дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Вена дипломатия академияси (ВДА) директори, Австриянинг Россиядаги собиқ элчиси Эмил Брикс билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Унда Вена академияси ва Ўзбекистондаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети дарс жараёнларига Вена дипломатия академияси ходимларини жалб қилиш, университет ўқитувчи-профессорлари малакасини ошириш учун хорижий экспертлар иштирокида маҳорат дарсларини ташкил қилиш кўриб чиқилди.
Эмил Брикс ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакилларининг ВДАга танишув ташрифини амалга оширишни таклиф қилди. Ўзаро талабалар алмашуви дастурларини йўлга қўйиш орқали Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалавр, магистр ва докторантура йўналишидаги изланувчилари ва мустақил тадқиқотчилар учун Вена дипломатия академиясида малака ошириш имкониятини яратиш муҳокама қилинди.
1754 йилда ташкил этилган Вена дипломатия академияси дунёдаги энг кўҳна дипломатия мактаби ҳисобланади. Талабаларни ўқитиш асосий йўналишлари – халқаро муносабатлар, сиёсатшунослик, жаҳон иқтисодиёти, тарих, шунингдек, халқаро ҳуқуқ ва Европа иттифоқи ҳуқуқи. Академия битирувчилари ҳеч қандай танловсиз Австрия Европа ва ташқи ишлар вазирлигига қабул қилинади.
Мавзуга оид
10:15 / 29.06.2026
Австриянинг иккинчи йирик шаҳри коммунистларга овоз берди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026