Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ: Ўзбекистонда ЙТҲдан иқтисодий зарар ЯИМ 3,8 фоизини ташкил қилади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) экспертлари миссияси Ўзбекистонда янги ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича Республика комиссиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкентда бўлиб турибди.
Комиссия йўл ҳаракати хавфсизлиги сиёсатини амалга ошириш учун 2022 йил апрель ойида ташкил этилган.
Куни кеча ОТБ экспертлари йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳолати, бахтсиз ҳодисалар натижасида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатларини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий сиёсатини ишлаб чиқиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш бўйича чора-тадбирларга оид тақдимотлар билан ўртоқлашди.
Семинар очилишида ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори вазифасини бажарувчи Энрико Пинали таъкидлаганидек, «2021 йилда афсуски, Ўзбекистон йўлларида 9 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, 2,5 мингга яқин киши ҳалок бўлган».
«Бу Ўзбекистонда ҳаракатланиш эркинлигининг қабул қилиб бўлмайдиган кўрсаткичлари. Йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ва жароҳатланишнинг ижтимоий ва ҳиссий харажатлари беҳисоб бўлса-да, иқтисодий харажатлар ҳам бор», — деди у.
ОТБ экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда йўл-транспорт жароҳатларининг иқтисодий қиймати миллий ЯИМнинг 3,8 фоизини ташкил қилади.
«Ушбу йиллик харажатлар фаровон, инклюзив, бардошли ва барқарор давлат яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бекор қилади», деб хулоса қилди Энрико Пинали.
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси тузилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари махсус комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.
Комиссияга бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қиляпти.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026