Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ВАЗ-2101 машинаси ҳайдовчиси вафот этди
ГАЗ-31 ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган ва машина рўпарадан келаётган ВАЗ-2101нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 22 август куни соат 10:00 ларда 4Р-36 Жиззах-Фориш-Қизилча автомобил йўлининг Фориш тумани ҳудудидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Фориш тумани Пастки Байрам қишлоғида яшовчи шахс ГАЗ-31 машинасида ҳаракатланаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва рўпарадан келаётган ВАЗ-2101 машинасининг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Оқибатда, Фориш тумани Нурак қишлоғида яшовчи ВАЗ-2101 машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, ҳайдовчи вафот этган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб ҳаракатланган Gentra машинаси Lacetti ’нинг йўлига чиқиб кетиб ЙТҲ содир этган, оқибатда Lacetti ва унинг ҳайдовчиси ёниб кетганди.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026