Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Ойга парвозни ортга сурди
Ракета двигателида носозлик аниқлангани сабабли парвоз 2 сентябрга қолдирилди. Парвоз амалга оширилиши двигател текшируви натижаларига боғлиқ.
Фото: NASA
NASA Artemis 1 миссиясининг Ойга парвози ракета двигателларидан биридаги носозлик сабабли кечиктирилганини эълон қилди.
Инженерлар 29 август куни учирилиши керак бўлган Artemis 1 миссиясининг ракетаси двигателларидан бирида ёнилғи сизиб чиқаётганини аниқлади. Кейинроқ мазкур двигателда керакли ҳароратга эришишнинг имконияти бўлмади.
Натижада парвоз 2 сентябрга қолдирилди. Парвоз амалга оширилиши двигател текшируви натижаларига боғлиқ.
Artemis 1 — АҚШнинг Artemis Ой дастурининг бир қисми. Artemis 1 миссиясини ўтган йили жўнатиш режалаштирилган, аммо парвоз бир неча марта ортга сурилганди. 2024 йилда Ойга Artemis 2, 2025 йилда эса Artemis 3 миссиясини жўнатиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
07:24 / 31.10.2025
NASA 2025 US6 астероиди ҳақидаги маълумотларга киришни чеклади. Сабаб нима?
19:03 / 29.10.2025