Ўзбекистонда яхши яшаш учун қанча маблағ керак?
Numbeo глобал маълумотлар базасига кўра, Тошкентда 4 кишилик оиланинг бир ой фаровон яшаши учун 15 млн сўм, бир киши учун эса 4 млн сўмдан кўпроқ маблағ керак бўлади.
Дунёнинг энг йирик онлайн маълумотлар базасидан бири – Numbeo Ўзбекистонда қанча маблағ эвазига фаровон яшаш мумкинлигини маълум қилди. Онлайн базанинг тахминий ҳисоблашларига кўра, республикада 4 киши бўлиб яшайдиган оилалар ижара тўламасдан ойига 1 431,42 доллар (15 млн 645 минг 420,6 сўм) сарфлаб яхши яшаши мумкин. Бир киши учун бу нарх 394,10 доллар (4 млн 307 минг 513 сўм)га айланмоқда.
Қайд этилишича, харажатларнинг 36,6 фоизи дўконлардан турли маҳсулотларни сотиб олиш, 25,3 фоизи ҳар ойлик ижара, 14 фоизи ресторанларда овқатланиш, 10,1 фоизи транспорт, 8,1 фоизи эса спорт ва бўш вақтдаги машғулотлар учун сарфланади.
Шунингдек, статистикада маиший хизматлар ҳамда кийим-кечакларга қанча ишлатилиши ҳам келтирилган. Унга кўра, ўзбекистонликлар сув, газ, электр токи ва чиқиндилар учун 24,29 доллардан 70 долларгача (265 минг 487,7 сўмдан 765 минг 100 сўмгача) тўлайди.
Шунингдек, Numbeo маълумотлар базаси 106 та мамлакатнинг ҳар ойлик соф иш ҳақи бўйича ҳам бир қанча рақамларни келтирган. Унга кўра, солиқларни ҳисобга олмаганда Ўзбекистон фуқаролари ҳар ой ўртача 283,52 доллар (3 млн 98 минг 873,6 сўм) маош олади.
Шунга мувофиқ, Ўзбекистон 106 та мамлакат ичида 95-ўринни эгаллаб турибди.
Халқаро рейтингнинг ТОП-3лигига Швейцария, Сингапур ҳамда Австралия кирган. Шу билан бирга, Россия 47-ўрин, Қозоғистон 78-ўрин, Озарбойжон эса 89-ўринни қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, шу йили Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги номинал иш ҳақи қанчалигини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
15:14 / 06.09.2024