АҚШ Тайванга 1,1 млрд долларлик қурол етказиб бермоқчи
Вашингтон ва Пекин муносабатлари АҚШ расмийларининг Тайванга бир қатор ташрифларидан кейин ёмонлашган. Оқ уй Тайпейга кемага қарши ва «ҳаво-ҳаво» синфидаги ракеталарини етказиб беришни режалаштирмоқда, деб ёзади Politico.
Хитой билан зиддият кучайган бир пайтда АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Тайванга 1,1 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб беришни режалаштирмоқда. Тайпейга 60 та кемага қарши ракеталар ва 100 та «ҳаво-ҳаво» синфидаги ракеталар етказиб бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Конгрессга киритилади, деб хабар берди Politico 29 август, душанба куни вазиятдан хабардор манбаларга таяниб.
Нашр суҳбатдошларига кўра, Пекин билан муносабатларнинг янада кескинлашувига олиб келмаслик учун Тайпейга ҳарбий ёрдамни кучайтиришга эмас, балки Тайваннинг мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш ва аллақачон имзоланган шартномаларни амалга оширишга урғу берилади. Байден маъмурияти ҳозирча бу хабарга изоҳ бермади.
Август ойи бошида Хитой АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифига жавоб қайтариб, орол яқинида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказди. Қўшма Штатлар бунга жавобан иккита крейсер (тезюрар катта ҳарбий кема)ни Тайван бўғози орқали олиб ўтди. Пекин Тайванни Хитойнинг исёнкор провинцияси деб ҳисоблайди, у билан расмий алоқаларга кескин қаршилик қилади ва керак бўлса, уни ўз назоратига қайтариш билан таҳдид қилади.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
21:35 / 20.01.2025
Трамп ўлим жазосини давлат миқёсида қайтармоқчи – ОАВ
21:30 / 20.01.2025
Трамп инаугурация учун рекорд даражада кўп маблағ тўплади
20:05 / 20.01.2025
Honda 300 мингга яқин автомобилини чақириб олади
18:50 / 20.01.2025