Ўзбекистон | 11:35 / 31.08.2022
3676
1 дақиқада ўқилади

Кўп квартирали уйдаги айрим умумий мулкларни бошқа шахсга бериш тақиқланади

Жойлар мулкдорлари умумий мол-мулкдан ҳамда уйга туташ ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга.

Фото: Kun.uz

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, умумий мол-мулк айрим қисмлари, жойлар мулкдорларига ёки бошқа шахсларга жойлар мулкдорлари умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда фойдаланишга берилиши мумкин.

Қуйидаги умумий мол-мулкларни бошқа шахсга бериш тақиқланади:

  • таянч ва тўсиқ конструкциялар;
  • квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар; 
  • зинапоялар; 
  • лифтлар;
  • лифт шахталари ҳамда бошқа шахталар; 
  • уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари; 
  • жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ҳамда қурилмалари ва бошқа ускуна ҳамда қурилмаларни.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид