Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳамкорлик бўйича янги битим тасдиқланади
Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2021 йил 28 июнь куни Тошкентда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Туркия ҳукумати ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланади.
Битим муқаддима ва 12 та моддадан иборат. Битим мақсади Туркия билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик қилишдан иборат бўлиб, 2-, 3-, 4-, 5-моддаларига мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилади ва тажриба алмашади:
- ахборот технологияларидан фойдаланиш ва халқаро стандартлаштириш ташкилотларида бир-бирларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш;
- халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасида мувофиқликни баҳолаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш;
- ишчи гуруҳ йиғилишлари, конференциялар, сессиялар, илмий-тадқиқот ва ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни ташкил этиш орқали мувофиқликни баҳолаш жараёнлари соҳасида шаффофлик ва маълумот алмашишни ошириш;
- аккредитация қилинган ва (ёки) ваколатли сертификатлаштириш идоралари, синов лабораториялари ва марказлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш;
- экспорт маҳсулотлари сифатини таъминлаш, инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ҳаёти ва соғлигини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва фирибгарлик олдини олиш учун давлатлар қонунчилигига мувофиқ чоралар кўриш;
- импорт ва (ёки) бозорни кузатиб бориш босқичида аниқланган мос келмайдиган/хавфли бўлган товар тўғрисида хабар бериш. Бундай маҳсулотлар рекламаси ва сотилиши олдини олиш учун мавжуд бўлган барча керакли чораларни кўриш ва кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиш;
- мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитация қилиш бўйича ҳамкорликда ишларни олиб бориш;
- синаш схемаларида қатнашиш учун аккредитациядан ўтган ёки аккредитациядан ўтказишдан олдин лабораторияларни ёки лабораториялараро солиштиришларни ташкил этиш;
- ахборот технологияларидан фойдаланиш ва аккредитация органлари баҳоловчилари ва экспертларини тайёрлашга кўмаклашиш;
- аккредитация бўйича билим ва тажриба алмашиш;
- қонунлаштирувчи, илмий ва амалий метрология бўйича билим ва тажриба алмашиш;
- миллий эталонларни калибрлаш бўйича фаол ҳамкорликни амалга ошириш;
- эталонларни икки томонлама солиштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш;
- ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлашда ахборот технологиялари ва ўрнатилган халқаро механизмлардан фойдаланиш;
- техник маълумот, маслаҳат, материаллар ва нашрларни алмашиш;
- қўшма семинарлар, конференциялар, ўқув курслари ва амалий машғулотларда қатнашиш;
- сертификатланган ҳалол маҳсулотлар ва хизматлар бўйича халқаро савдо ўсишини инобатга олиб, икки томонлама иқтисодий ва тижорат алоқаларини ривожлантириш учун ҳалол стандартлар, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда ахборот, тажриба ва илғор амалиётларни алмашиш.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026