Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасарой технопарки ҳудудида йирик ёнғин рўй берди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида йирик ёнғин содир бўлди.
Бугун, 1 сентябрь куни соат 16:26 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида жойлашган Яккасарой технопарки ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехи том ва ички қисмида тахминан 1000 квадрат метр майдонда ёнғин содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31 да ҳодиса жойига етиб борган ва соат 17:29 да ёнғин қуршаб олинган.
Ёнғин жойига Ўзбекистон ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.
ФВВ матбуот хизмати қўшимча маълумот беришича, соат 18:07 да ёнғин бартараф этилган.
Ёнғинни бартараф этишга 11 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус сув ташишга мўлжалланган (водовоз) автомобил, 1 та қутқарув отряди экипажи жалб этилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026
Олмазор туманидаги собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлди
09:58 / 19.02.2026