Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пневматик қурол олиб юрган яна бир ҳайдовчи аниқланди
Тошкент шаҳрида пневматик қурол олиб юрган яна бир ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
2022 йил 30 август куни соат 23:30 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Сориев ва Ж.Пармоновлар томонидан Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Lacetti автомобили тўхтатилган.
Қайд этилишича, автомашина холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, унинг салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.С. ва қурол Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.
Бундан олдин Тошкентда ЙПХ ходимлари тўхтатган “Нексия-3” салонидан қурол топилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
00:34 / 12.07.2026
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026