Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия ички ишлар вазири истеъфога чиқишини эълон қилди
Прити Пател Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири деб эълон қилинганидан сўнг истеъфога чиққан дастлабки вазир бўлди.
Фото: Reuters
Буюк Британия ички ишлар вазири Прити Пател истеъфога чиқади. У бу ҳақда ўз твиттерида маълум қилди.
«Охирги уч йил давомида ички ишлар вазири сифатида хизмат қилиш мен учун шарафли бўлди. Мен полицияни қўллаб-қувватлаш, иммиграция тизимини ислоҳ қилиш ва мамлакатимизни ҳимоя қилиш борасидаги ишларимиз билан фахрланаман», — деб ёзди у.
Пател шунингдек, аввалги бош вазир Борис Жонсонга ёзган очиқ хатини ҳам эълон қилди.
Прити Пател Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири деб эълон қилинганидан сўнг истеъфога чиққан дастлабки вазир бўлди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири ҳукмрон Консерватив партиянинг янги раҳбари этиб сайланди.
Овоз бериш жараёнининг олтинчи турида ташқи ишлар вазири, 47 ёшли Элизабет Трасс Консерватив партиянинг 81 326 нафар аъзоси овозини қўлга киритди. Унинг рақиби, собиқ молия вазири Риши Сунакка 60 399 киши овоз берган.
Мавзуга оид
10:58 / 26.01.2026
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
09:41 / 20.01.2026
Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш имконини кўриб чиқмоқда
13:37 / 14.01.2026