Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарслар бошланиши билан Тошкентга тирбандликлар қайтди
5 сентябрдан Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланди. Бу эса энг кўп олийгоҳни ўзида жамлаган Тошкент шаҳри кўчаларида узун тирбандликларни юзага келтирди.
Пойтахтдаги қатор кўчалар 10 балли тирбандликларда қолди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг норозиликларига тўлиб-тошди.
Фикр билдирувчилар шаҳарда юриб бўлмаётгани, жамоат транспорти кам, ноқулай ва тиқилинч эканини ёзмоқда.
Айримлар фарзандини мактабга кузатиб қўйиш учун келган ота-оналар кўчанинг иккинчи ҳаракат қатновига ҳам машинасини қўйиб кетаётгани, йўл юзидаги ресторанларда ўтказилаётган наҳорги ошлар ҳам тирбандликларга катта ҳисса қўшаётганини айтяпти.
"Яндекс" сервиси мазкур хабар эълон қилинаётган айни дақиқаларда ҳам (12:10 ҳолатига) Тошкентда 7 балли тирбандлик ҳукмронлигини кўрсатмоқда.













Мавзуга оид
12:17 / 22.06.2026
2025 йил ОТМни битирганларининг ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026