Жаҳон | 12:20 / 05.09.2022
11279
2 дақиқада ўқилади

Huawei ходимлари бир қисмини Россиядан Ўзбекистон ва Қозоғистонга кўчирди

Хитойнинг Huawei компанияси ўз ходимларининг бир қисмини Россиядан Ўзбекистон ва Қозоғистонга кўчирди. Ушбу ходимларнинг баъзилари Хитойдан келган сотувчилар бўлинмаларининг менежерлари ва раҳбарларидир.

Фото: Юрий Мартьянов / Коммерсантъ

Бу ҳақда «Ведомости»га компанияга яқин манба маълум қилди ва Huawei’нинг Россиядаги ҳамкорларидан бири буни тасдиқлади. Huawei матбуот хизмати ходимларининг Россиядан кўчирилиши ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади. 

Telecom Daily агентлиги бош директори Денис Кусковнинг фикрича, гап асосан Қозоғистонга кўчиб ўтиш ҳақида кетяпти. Бу республика барча МДҲ мамлакатлари орасида Huawei учун Қозоғистон бозори минтақадаги энг йирик ва истиқболли ҳисобланиши туфайли танланган.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонга ўтказилган ходимлар компания бизнесининг нафақат ушбу давлат, балки МДҲнинг барча мамлакатларида ривожланиши учун жавобгар бўлади. 

Кўчириш ёрдамида компания иккиламчи санкциялардан қочиб, параллел импорт учун таъминотни ташкил қилмоқчи, дейди Infoline таҳлил ширкати бош директори Михаил Бурмистров. 

Июнь ойида Huawei Россиядаги расмий дўконлари ёпилишини эълон қилди. Кейинчалик Huawei смартфонлари учун эҳтиёт қисмлар тақчиллиги кузатилаётгани маълум бўлди. Июль ойида компания Россиядаги фрилансерларининг ярми билан шартномаларни бекор қилди. Ходимларнинг катта қисми таътилга чиқарилди, компания энди янги ходимларни жалб қилмаяпти. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид