Ўзбекистон | 17:34 / 05.09.2022
23658
1 дақиқада ўқилади

Си Жинпинг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг келаси ҳафта давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

AP Photo / Mark Schiefelbein

Kun.uz'га маълум бўлишича, Тошкентда бўлиб ўтадиган давлат ташрифи доирасидаги расмий тадбирларда қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шундан кейин Хитой раҳбари Самарқандда бўладиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этади.

Саммит 15-16 сентябр кунларига белгиланган. Унда ШҲТ етакчилари пандемия сабабли 2019 йилдан кейинги даврда илк марта юзма-юз учрашади. 2020 ва 2021 йилги саммитлар онлайн форматда ўтказилганди.

Маълумот учун, Си Жинпинг 2020 йил бошидан буён пандемия туфайли хорижий сафарларга чиқмаган. У Ўзбекистонга ташрифидан олдин Қозоғистонда ҳам бўлади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид