Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПEК+ йилда биринчи марта нефть қазиб олишни қисқартиради
Октябрь ойида нефть қазиб олиш кунига 100 минг баррелга камаяди, деб қарор қилди ОПEК ва ОПEК+ вазирлар йиғилиши иштирокчилари.
Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПEК) ва унинг қатор ҳамкор давлатлари (ОПEК+) 32-вазирлар йиғилиши якунлари бўйича видеоконференция орқали ОПEК+ нефть қазиб олишни кунига 100 000 баррелга қисқартириши ва октябрда август ойи шартларига қайтиши тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда 5 сентябр, душанба куни йиғилиш якунлари бўйича ОПEК матбуот хизмати хабар берди.
«Қазиб олиш даражасини кунига 100 000 баррелга оширишга қараб ўзгартириш фақат 2022 йилнинг сентябрига мўлжалланган эди», — дейилади баёнотда. Гуруҳ 5 октябр куни бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилиш олдидан «зарур бўлганда бозор ўзгаришларига муносабат билдириш» учун кейинги музокаралар ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
«Ўтган ойдаги қазиб олишни ўзгартириш истеъмолчилар талабларига жавоб берди, бу ойдаги тузатиш ишлаб чиқарувчиларнинг хавотирига муносабат бўлди», деди Standard Chartered таҳлилчиси Эмили Эшфорд.
Қазиб олишни қисқартириш қарори бу йил биринчи марта қабул қилинди. Ёзда АҚШ президенти Жо Байден Саудия Арабистонидан нефть қазиб олишни кўпайтиришни сўради. Август ойида Reuters агентлиги қазиб олишнинг ўша пайтдаги ўсишини «86 сония глобал талабни» таъминлайдиган «майда» ўсиш ва Оқ уй раҳбарининг «ҳақорати» деб атаган.
Июнь ойида давлатлар коронавирус пандемияси даврида нефтга бўлган талабнинг пасайиши таъсирини қоплаш учун июль ва август ойларида нефть қазиб олиш квотасини кунига 648 минг баррелга оширишга келишиб олди. ОПEКнинг энг йирик нефть қазиб олувчиси Саудия Арабистони аввалига бу қадамни қўйишни истамади, аммо охир-оқибатда Ар-Риёд бозордаги тақчиллик туфайли бир қатор давлатлар Россиядан нефть сотиб олишдан бош тортган вазиятда бозорда танқисликдан қочишга рози бўлди, деб ёзади Financial Times.
ОПEК+ гуруҳига Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг (ОПEК) 13 та аъзоси, шунингдек, 10 та ҳамкор давлат, жумладан, Россия киради.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026