Ўзбекистон | 13:27 / 07.09.2022
24610
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда содир бўлган ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Lacetti машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишидан келаётган Nexia-2 машинаси билан тўқнашиб кетган.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 3 сентябр куни А-373 Гулистон-Андижон халқаро автомобил йўлининг Мирзаобод тумани Турғун Аҳмедов маҳалласи ҳудудидан ўтган 22-километрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Термиз-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган, 1986 йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган Lacetti йўлнинг қарама-қарши йўналишидан келаётган Nexia-2 машинаси билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда, Nexia-2 машинасида бўлган ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Яна бир нафар йўловчи Оқ олтин туманидаги шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Аввалроқ, Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва рўпарадан келаётган Nexia-2 билан тўқнашган. Оқибатда Nexia-2даги 4 киши ҳалок бўлганди.

Қашқадарё вилояти Муборак туманида Spark ва Gentra ўзаро тўқнашганда ёнғин келиб чиққан, ҳодиса оқибатида ҳар иккала машина ҳамда уларда бўлган жами 8 киши ёниб кетганди.

Мавзуга оид