Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россия-Хитой-Мўғулистон саммитига мезбонлик қилади
Россия президенти Владимир Путин яқин орада Ўзбекистонда Мўғулистон президенти билан учрашиши, шунингдек, Россия, Хитой ва Мўғулистон раҳбарларининг уч томонлама саммитини ўтказиш режалаштирилганини маълум қилди.
«Тез орада Ўзбекистонда Мўғулистон президенти билан учрашув режалаштирилган, у ерда Хитой Халқ Республикаси раиси иштирокида уч томонлама саммит ҳам бўлади», деди Россия президенти чоршанба куни Мўғулистон бош вазири билан учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 15—16 сентябр кунлари Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган ШҲТ саммитида иштирок этади.
Аввалроқ, шунингдек, Туркия ва Россия президентлари Ражаб Эрдўған ва Владимир Путин Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида озиқ-овқат бўйича келишувни муҳокама қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:59
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026