Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон ва Белгия сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Белгия Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги делегация Брюсселга ташриф доирасида Белгия ташқи ишлар, Европа ишлари, ташқи савдо ва федерал маданият муассасалари вазири Ҳажа Лаҳбиб билан учрашув ўтказди.
Томонлар 2021 йил ноябр ойида Валлония экспорт ва хорижий инвестициялар агентлиги ва Фламандия инвестиция ва савдо агентлиги томонидан ташкил этилган Белгия ишбилармон доиралари Ўзбекистонга бизнес-миссияси самарали натижаларга олиб келганини олқишлади. Шу билан бирга, савдо ва инвестициялар соҳасида фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Белгия барча йўналишларда алоқаларни жадаллаштиришга тайёрлиги билдирилди. Жорий йил охирида Тошкентда икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги даврасини ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.