Ўзбекистон | 10:42 / 09.09.2022
7090
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва БАА Оролбўйида қўшма изланишларни ташкил этади

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) амалий ташриф билан бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

БАА Инновациялар маркази вакиллари жорий йил октябр ойида ўтказиладиган Innoweek.uz – 2022 инновациялар ҳафталигига таклиф этилди. Мазкур ҳафталик доирасида икки томонлама ҳамкорлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Dubai Future Lab –  келажак лабораториясида яратилган имкониятлар билан яқиндан таништирилди. Учрашув чоғида робототехника ва бошқа технологияларга қизиқувчи ёшларни қисқа муддатли малака ошириш ва танишув дастурларига юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро биотуз қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA) бош директори Тарифа Ал-Зааби билан ўтказилган учрашувда қиймати 5,1 миллион доллар миқдорига тенг “Оролбўйида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш дастури” ижроси муҳокама қилинди.

Томонлар Оролбўйи ҳудудида қурғоқчилик ва сувсизликка чидамли ўсимлик навларини етиштириш ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш бўйича қўшма изланишларни ташкил этиш, лойиҳани ҳамкорликда молиялаштириш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид