14:34 / 09.09.2022
10413

Самарқанддаги олий ўқув юртларида дарслар қачондан бошланиши маълум бўлди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши қарорига кўра умумтаълим мактабларида дарслар 19 сентябрдан, олийгоҳ ва техникумларда 26 сентябрдан бошланади. Бу ҳақдаги қарор Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашида шу йил 31 август куни қабул қилинган.

 

Бунга сабаб қилиб Самарқандда 15-16 сентябр кунлари ўтказиладиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити давомида жамоат жойларида фуқаролар йиғилиб қолиши ҳамда шаҳар ичида транспорт қатновини камайтириш кўрсатилган.

Маълум қилинишича, қолдирилган дарс машғулотлари соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътилларда ўтиладиган дарслар ҳисобидан қопланади.

Эътиборлиси, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг VI-69-164-7-107-K/22 қарори 2022 йил 31 август куни қабул қилинган бўлса-да, у маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — e-qaror.gov.uz порталига жойланмаган.

Мавзу
Самарқандда ШҲТ саммити
15–16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ташкиллаштирилади.
Барчаси
Top