Солиқ хизмати тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Фото: Fotolia
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа давлат солиқ хизмати органлар тизимини ислоҳ этишни давом эттириш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, рақамлаштириш жараёнини тезлаштириш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш салмоғини кенгайтириш, ходимлар иш самарадорлигини рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси билан “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланмоқда.
Лойиҳа билан солиқ органлари асосий вазифалари, солиқ назорати, солиқ органлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари, солиқ органлари давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва банклар билан ҳамкорлиги, солиқ органлари мансабдор шахсларини тайинлаш, солиқ органлари мансабдор шахсларига махсус унвонлар бериш, солиқ органлари мансабдор шахслари малакасини ошириш ва жавобгарлиги белгиланмоқда.
Билдирилишича, лойиҳа қабул қилиниши билан:
- солиқ органларида мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш усулларини жорий этиш, интизомли солиқ тўловчилар фаолиятига кўмаклашиш, солиқ мажбуриятларини амалга ошириш қулай, тушунарли ва оғир бўлмаган механизмлари яратилади;
- солиқ маъмуриятчилиги сифат жиҳатидан ўзгартирилиши таъминланади, унинг усуллари самарадорлигини ва солиқ базасини қамраб олиш даражаси кенгаяди;
- рақобат муҳитини ривожлантириш ва бизнес юритиш учун тенг шароитлар яратиш бўйича тадбирлар амалга оширилади;
- солиқ органлари фаолиятини ва солиқ маъмуриятчилиги механизмларини рақамли трансформация қилиш ҳамда янги ахборот маҳсулотларини жорий этиш таъминланади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида ракеталарини синовдан ўтказди
Жаҳон | 18:51
-
Россия денгиз пиёдалари ва Z-блогерлар Курск областида ҳамон украин ҳарбийлари борлигини хабар қилди
Жаҳон | 18:17
-
Шавкат Мирзиёев Эрон президентига таъзия йўллади
Ўзбекистон | 18:15
-
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди
Жаҳон | 17:34
Мавзуга оид

17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди

20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди

09:52 / 21.02.2025
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

23:17 / 13.02.2025