Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинани тиклаш учун 349 млрд доллар керак бўлиши айтилди
Қайд этилишича, бу Украинанинг 2021 йилдаги ЯИМдан 1,5 бараварга кўпдир.
Фото: Reuters
Украинани тиклаш харажатлари 349 млрд долларни ташкил этади. Бу ҳақда Еврокомиссия, Киев ва Жаҳон банкининг ҳисоботида маълум қилинди. Томонларнинг қайд этишича, низо давом этаётгани сабабли бу рақам янада ошиши мумкин.
Еврокомиссия, Киев ва Жаҳон банки ҳисоботида Россия қўшинларининг Украинага киритили мамлакат иқтисодиётининг 20та соҳасига таъсири баҳоланди.
Ҳисоботга кўра, ижтимоий ва ишлаб чиқариш соҳаларини тиклаш учун Украинага 349 млрд доллар керак бўлади.
Қайд этилишича, бу Украинанинг 2021 йилдаги ЯИМдан 1,5 бараварга кўпдир.
Ҳисоботда айтилишича, келаётган 36 ой давомида зарур эҳтиёжлар учун 105 млрд доллар сарфлаш талаб этилади. Бу маблағ таълим ва соғлиқни сақлаш, энергия таъминоти ва транспорт қатнови ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инфратузилмани тиклашга кетади.
Июнь ойида Украина президенти офиси мамлакатни тиклаш учун 1 трлн доллар керак бўлишини билдирганди. Август охирида Украина президенти Володимир Зеленский Украинани тиклаш 600–800 млрд долларга тушишини айтди.
Мавзуга оид
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026