Қуйи Чирчиқдаги воқеа ортидан маҳалла раиси ишдан кетди
Қуйи Чирчиқда 24 ёшли аёлнинг эри томонидан пичоқланиши воқеасидан кейин куёв яшаган маҳалла раиси лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди. Участкавой масаласида ҳамон сукут сақланмоқда.

Фото: Kun.uz
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида эр 24 август куни рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб, ургани акс этган видеолавҳа интернетда тарқалганди. Кейинги куни у отасиникида яшаётган аёлини ўлдиргани маълум бўлди.
Гумонланувчи қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган эди.
Марҳуманинг отаси Kun.uz'га берган интервюсида 24 август кунги воқеадан кейин ИИБга мурожаат қилгани, лекин профилактика инспектори даладаги ишларини баҳона қилиб, ҳуқуқбузарга чора кўрмаганини айтган ва қизининг ўлимида у ҳам айбдор деб ҳисоблашини таъкидлаганди.
Шундан кейин вилоят ИИББ воқеага дахлдор барча ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини ваъда қилганди. Орадан икки ҳафта ўтди ҳамки, бу борада бирор маълумот берилгани йўқ.
Бу орада эса куёв яшаган Маданият маҳалласи раиси ишдан кетган.
Kun.uz мухбири ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида собиқ маҳалла раиси билан боғланди. У маҳалла раислигидан ўз аризасига биноан бўшаганини айтмоқда.
“Маҳалла раиси этиб тайинланганимга 3 ой бўлган эди. Бўлган воқеадан кейин жуда афсусландим ва ўз аризамга биноан ишдан кетдим. Бу ерда ишлашга виждоним қийналди”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, марҳума оилавий тиббиёт муассасасида ҳамшира бўлиб ишлаган, ҳамкасблари уни оқила аёл сифатида таърифлаганди. Олди олинмаган қотиллик оқибатида 2 ва 4 ёшли икки бола етим бўлиб қолди.
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади

14:28 / 14.01.2025
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади

15:16 / 03.01.2025