Ўзбекистон | 10:50 / 12.09.2022
9175
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Москва ўртасида автобуслар ҳар куни қатнай бошлади

Тошкент ва Москва ўртасида автобуслар ҳар куни қатнай бошлади. Бу ҳақда Migration-uz канали хабар берди.

“Тошкент” автовокзалидан ҳар куни соат 12:00 дан бошлаб автобуслар йўлга чиқади. Йўл ҳақи - 1 миллион 205 минг сўм, йўл вақти - 2 кун-у 16 соат.

Россиянинг бошқа шаҳарларига рейслар:

  • Тошкент –   Қозон: сешанба ва жума (11:00), йўналиш нархи 905 минг сўм;
  • Тошкент –   Омск: сешанба ва шанба (23:30), чипта нархи – 805 минг сўм;
  • Тошкент –   Новосибирск: душанба (14:00), чипта нархи – 905 минг сўм;
  • Тошкент –   Нижний Новгород: пайшанба (6:00), чипта нархи – 1 миллион 5 минг сўм.

Маълумот учун, 18 июлдан бошлаб Тошкент ва Москва, Қозон ҳамда Санкт-Петербург ўртасида мунтазам автобус қатнови тикланганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид