Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Британиянинг машҳур сайёҳлик йўналишлари тўпламига кирди
Буюк Британия халқаро нашриёти Ўзбекистон сайёҳлик брендининг Британиядаги элчиси Софи Ибботсон мақоласини чоп этди.
Британиядаги Dorling Kindersley халқаро нашриёти сайёҳлар учун мўлжалланган “Яхшиси бу ёққа келинг” сайёҳлик қўлланмасини чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Қўлланмада Ўзбекистон сайёҳлик бренди Буюк Британиядаги элчиси Софи Ибботсоннинг машҳур Регистон майдонида жойлашган ва ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатидан жой олган Самарқанд учта рамзий диний ва меъморий ёдгорликларидан бири - Тиллакори мадрасаси ҳақидаги мақоласи ўрин олган.
Муаллиф Тиллакори мадрасасини Ватикандаги Авлиё Пётр соборига муқобил бўлган тарихий ёдгорлик сифатида таърифлаган. Шу билан бирга, у "агар гап мутлақ ҳашамат ҳақида кетар экан, кўзни қамаштирадиган бу мадраса собордан устунликка эгадир", деб ёзади.
Мақолада 17 аср ўрталарида ҳарбий қўмондон Баҳодир Ялангтўш томонидан бунёд этилган Тиллакори мадрасаси тарихи ва ўзига хослиги ҳақидаги батафсил маълумотлар ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган. Меъморий обида нега бундай номланиши, у нега барча саёҳатчилар эътиборини тортиши, ноёб дизайни ва бошқа барча муҳим тарихий маълумотлар мақолада ўз ифодасини топган.
Мавзуга оид
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026