08:08 / 13.09.2022
2795

Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчиликни сақлаб қолди

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Shutterstock

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 706 тани ташкил этган. 

Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йил мос даврига нисбатан 1 617 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар давлатлар кесимида сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда – 2 762 та корхона.

Кейинги ўринлардан 2 071 та корхонага эга Туркия ва 2 044 та корхонага эга Хитой жой олди.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Қозоғистон ва Корея ҳам етакчи бешталикдан жой олган. Мос равишда, 1 195 та ва 910 та корхона.

Хорижий капитал иштирокида корхоналарнинг бошқа давлатлар кесимида сони:

  • АҚШ – 320 та;
  • Қирғизистон – 291 та;
  • Тожикистон – 283 та;
  • Озарбойжон – 247 та;
  • Германия – 213 та;
  • Туркманистон – 171 та;
  • бошқалар – 4 199 та.
Top