Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги боғчада болаларнинг оммавий заҳарланиши қайд этилди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 41 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.
2022 йил 14 сентябр куни соат 18:00 ларда Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига тумандаги 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 8 нафар вояга етмаганлар алиментар диарея (номутаносиб овқатланиш оқибатида овқат ҳазм қилиш тизими бузилиши) бирламчи ташхиси билан ётқизилган. Беморлар умумий ҳолати қониқарли.
14 сентябр куни 33 нафар қайд қилинган муассаса тарбияланувчилари ота-оналари фарзандлари саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Уларда қайд қилинган касаллик аломатлари аниқланмаган, 20 нафари кузатув остида шифохонада қолдирилиб, 13 нафари шифохонадан чиқарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, экcпертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланган.
Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
19:10 / 10.01.2026
Nestlé NAN хавотири: болаларда заҳарланиш белгилари борлиги айтиляпти
15:00 / 28.11.2025