Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилондаги 2 та боғчада жами 17 бола касалхонага ётқизилди
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳридаги 16 ва 24-сон мактабгача таълим ташкилотларида болалар овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Аниқланишича, 14 сентябрдан 15 сентябрга ўтар кечаси Марғилон шаҳри тиббиёт бирлашмасига шаҳардаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 12 нафар ҳамда 24-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 5 нафар тарбияланувчиси алиментар диарея (номутаносиб овқатланиш оқибатида овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши) бирламчи ташхиси билан ётқизилган.
Беморларнинг ҳолати қониқарли бўлгани туфайли 17 сентябр куни шифохонадан чиқарилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланган.
Мавзуга оид
22:05 / 27.04.2026
Президент Марғилондаги “Бурҳониддин Марғиноний” туризм мажмуаси билан танишди
16:25 / 17.01.2026
Марғилонда тергов бошлиғи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У айбсиз одамни қаматиб бериш учун 18 минг доллар сўраган
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025