Грин-карта ғолиблари сони маълум бўлди. Ўзбекистон учинчи ўринда
Бошқа мамлакат фуқароларига АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи виза олиш учун ўтказиладиган грин-карта лотереяси натижалари маълум бўлганди. Ташкилотчилар ғолиблар сонини ҳисоблаб, уларни қитъалар бўйича саралаб чиқишди.

Фото: Photographer is my life / Getty Images
Бу йилги лотереяда 119 262 ариза берувчи ғолиб сифатида рўйхатга олинди ва улар 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 30 сентябргача ўз мамлакатидаги АҚШ элчихонасига виза бўйича интервюга чақирилади. Уларнинг 55 минг нафарига АҚШ визаси берилади. Баъзи манбаларга кўра, бу рақам ошиши ҳам мумкин, чунки Жо Байден грин-карта ғолиблари сонини 80 мингтагача ошириш кераклигини айтганди.
Грин-карта ғолиблари сони бўйича Ўзбекистон бу гал ҳам доимгидек юқори ўринларда қайд этилди. DV-2023 Green Card Lottery бўйича энг кўп ғолиб Мисрда қайд этилган – 5 529 нафар. 5 526 нафар фуқароси ғолиб бўлган Жазоир иккинчи ўринда. Рўйхатда 5 511 нафар ғолиб билан Ўзбекистон учинчи ўринда.
Кейинги ўринларда мос равишда Эрон (5 506), Россия (5 505), Судан (4 863), Марокаш (4 469), Конго (4 385), Украина ва Непал (бир хил 3 808 нафардан) ҳамда Арманистон (3 525) қайд этилган.
Марказий Осиё давлатларида ҳам кўп сонли фуқаролар грин-карта лотереясида ғолиб бўлган: Қозоғистон (1 978), Қирғизистон (2 846), Тожикистон (2 485), Туркманистон (555).
Маълумот учун, грин-карта лотереяси АҚШда 1990 йилги иммиграция тўғрисидаги қонунга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. Бу лотерея ғолиблари АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлади. Лотереяни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларга виза бериш билан Давлат департаменти шуғулланади.
Ҳар йили 55 мингта визага эга чиқиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. Одатда ғолиб сифатида қайд этилган ариза берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи виза бўйича интервюдан ўтган тақдирдагина грин-карта визасига эга бўлади.
Грин-карта визасини қўлга киритганлар лотереяда иштирок этиш учун ариза бераётганда ўз оила аъзоларини ҳам рўйхатдан ўтказган бўлса, уларни ҳам АҚШга олиб кетиш ҳуқуқига эга бўлади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

23:16 / 05.06.2025
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди

21:42 / 05.06.2025
Трамп ва Си Жинпинг телефон орқали гаплашди

20:32 / 05.06.2025
Пентагон катта кемаларни йўқ қиладиган авиабомбани синовдан ўтказди

19:26 / 05.06.2025