Ўзбекистон | 09:49 / 22.09.2022
2814
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқларда чет тилини ўргатувчи таълим ташкилотларига субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори билан қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди.

Фото: teachenglish.uk

Субсидия нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ажратилади: бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебел, асбоб-ускуналар, ўқитиш техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлашга; зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Нодавлат таълим ташкилоти субсидия олиш учун календар йил ҳар чораги биринчи ойи 10 санасигача ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади:

  • 2 йилга мўлжалланган бизнес режа;
  • маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;
  • педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;
  • педагог кадрлар хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;
  • таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналари ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).
  • Субсидия талабгорларидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. Талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди. Тартиб 2022 йил 1 октябрдан амалга киритилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид