Ўзбекистон | 13:03 / 27.09.2022
9746
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Трюдо Ўзбекистонга ташриф буюради.

Фото: Henning Kaiser / dpa

АҚШ ташқи сиёсат идораси матбуот хизмати хабарига кўра, 28 сентябрдан 9 октябргача у Непал, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қирғизистонга ҳам ташриф буюради.

Ўзбекистонга ташрифи чоғида Элизабет Трюдо Тошкентдаги Вебстер университетида «Оммавий ахборот воситалари мутахассислари учун инглиз тили» дастурининг битирувчилари билан суҳбатлашади.

Бундан ташқари, у маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган алмашинув дастурлари битирувчилари билан учрашишни ва Жиззахдаги аёллар шелтерига ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид