Президентнинг “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш асосий йўналишлари этиб белгиланади:
- дори воситалари тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат бериш тартибини такомиллаштириш ва тайинланишини тартибга солиш;
- дори воситалари электрон рецептлар асосида берилишини, соҳада электрон ахборот алмашинуви тизимини тўлиқ жорий этиш;
- дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятини, уларни лицензиялаш талабларини такомиллаштириш;
- дори воситалари, кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаласини аниқлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмлар билан беморлар таъминотини тартибга солиш;
- биологик фаол қўшимчаларга рухсат бериш тартибини такомиллаштириш.