Кобулда мактабга ҳужум оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди
Афғонистон пойтахтидаги таълим муассасаларидан бирига худкуш-террорчи ҳужум уюштирди. Ўнлаб одамлар яраланган. Халқаро ташкилотлар ҳужумни қоралади.

Фото: Picture Alliance
Афғонистон пойтахтида 30 сентябр, жума куни худкуш-террорчи таълим муассасасига ҳужум уюштирди. Оқибатда камида 19 киши ҳалок бўлди, яна 27 киши яраланди, деб хабар беради epd ахборот агентлиги.
Британиянинг BBC медиакомпанияси хабарига кўра, ҳужум объекти қизлар ва ўғил болалар учун биргаликда таълим берувчи Kaj хусусий академияси бўлган. Маҳаллий ОАВ қурбонлар сони ҳақида турлича хабар бермоқда. Хусусан, Aamj News портали қурбонлар ва жароҳатланганларнинг умумий сони 100 кишига етганини, уларнинг аксарияти қизлар эканлигини билдирмоқда. Шу билан бирга, dpa агентлиги тиббиёт муассасалари вакилларига таяниб, 30 га яқин одам ҳалок бўлгани ва 56 киши яраланганини ёзмоқда.
Хабар қилинишича, ҳужум асосан Афғонистон аҳолисининг қарийб 9 фоизини ташкил этувчи ҳазоралар истиқомат қиладиган Кобул туманида содир этилган. Ғарб қуролли кучлари мамлакатдан олиб чиқиб кетилганидан буён бу этник озчилик «Толибон» ҳаракати ва ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан кучли таъқибларга учрагани айтилади.
Ҳозирча ҳеч бир ташкилот Кобулдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Афғонистонда ҳокимият тепасида турган толиблар ҳужумни қоралаб, унинг ортида турганларни қўлга олиш ва жазолаш чораларини кўришга ваъда берди.
Худкушлик ҳужуми халқаро миқёсда норозилик уйғотди. БМТнинг Афғонистондаги миссияси (Unama) мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазият барқарор равишда ёмонлашаётганини маълум қилди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) эса таълим муассасаларида ёки яқинида зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

18:53 / 18.04.2023
«Ачинарли ва уятли» — вазир Сурхондарёда аёл ўқитувчилар калтакланиши ҳақида

15:26 / 17.04.2023
Макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Бизнес олий мактаби тузилмалари тасдиқланди

15:51 / 14.04.2023