Ўзбекистон Кобулдаги мактабда содир этилган террорчилик хуружини қоралади

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон пойтахтида содир этилган зўравонлик ҳаракатларининг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирди.
“Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида ўнлаб инсонлар, асосан, қизлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик, - деб таъкидланган ТИВ баёнотида. - Яна рўй берган зўравонлик ҳаракатларни кескин қоралаган ҳолда, мазкур ёвуз ва ғайриинсоний хуруж ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирамиз”.
Баёнотда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетиши тилаб қолинган.
Афғонистон пойтахтида 30 сентябр, жума куни худкуш-террорчи таълим муассасасига ҳужум уюштирди. Оқибатда камида 19 киши ҳалок бўлди, яна 27 киши яраланди.
Британиянинг BBC медиакомпанияси хабарига кўра, ҳужум объекти қизлар ва ўғил болалар учун биргаликда таълим берувчи Kaj хусусий академияси бўлган. Маҳаллий ОАВ қурбонлар сони ҳақида турлича хабар берди. Aamj News портали қурбонлар ва жароҳатланганларнинг умумий сони 100 кишига етганини, уларнинг аксарияти қизлар эканлигини билдирди. Шу билан бирга, dpa агентлиги тиббиёт муассасалари вакилларига таяниб, 30 га яқин одам ҳалок бўлгани ва 56 киши яраланганини ёзди.
Хабар қилинишича, ҳужум асосан Афғонистон аҳолисининг қарийб 9 фоизини ташкил этувчи ҳазоралар истиқомат қиладиган Кобул туманида содир этилган. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот Кобулдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Афғонистонда ҳокимият тепасида турган толиблар ҳужумни қоралаб, унинг ортида турганларни қўлга олиш ва жазолаш чораларини кўришга ваъда берди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Мавзуга оид

16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

18:53 / 18.04.2023
«Ачинарли ва уятли» — вазир Сурхондарёда аёл ўқитувчилар калтакланиши ҳақида

15:26 / 17.04.2023
Макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Бизнес олий мактаби тузилмалари тасдиқланди

15:51 / 14.04.2023