Жаҳон | 19:54 / 01.10.2022
20158
1 дақиқада ўқилади

Полша Беларус билан чегарадаги деворни қуриб битказди

Деворни тиклаш учун 49 минг тонна пўлат ишлатилган.

Фото: AP

Полша Беларус билан чегарадаги деворни қуриб битказди, деб маълум қилди Полша махсус хизмати вакили Станислав Зарин.

«Ҳозирда Полшага ноқонуний кириш бутунлай тўхтатилди. Полша чегараси Еровпадаги энг кучли ҳимояланган чегара», — деди у.

Полша ҳукуматининг маълумот беришича, деворни тиклаш учун 49 минг тонна пўлат ишлатилган. Чегарадаги деворга 2,5 мингта кузатув камераси ўрнатиш режалаштирилган.

Полша ва Беларус чегарасидаги девор қурилиши 25 январда бошланганди. Қурилиш учун давлат бюджетидан 644 миллион злотий  (қарийб 160 миллион доллар) ажратилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид