Ўзбекистон | 12:38 / 02.10.2022
10321
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Катта тезликда ҳаракатланган Nexia ўзидан олдинда кетаётган Damas машинасининг орқа қисмидан уриб юборган. Оқибатда Damas ағдарилиб, унинг йўловчиси ҳалок бўлган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 28 сентябр куни А-378 Самарқанд-Ғузор автомобил йўлининг Нуробод тумани ҳудудидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Nexia машинаси катта тезликда ҳаракатланган ва оралиқ масофани сақламаган ҳолда ўзидан олдинда кетаётган Damas машинасининг орқа қисмидан уриб юборган.

Оқибатда, Damas йўл четига ағдарилиб кетган ва унда йўловчи сифатида кетаётган шахс оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Булунғур туманида содир бўлган ЙТҲда юк машинаси уриб юборган 10 ёшли бола ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид