Ўзбекистон | 10:47 / 03.10.2022
1839
1 дақиқада ўқилади

Ослода Ўзбекистон ва Норвегия сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилади

Ўзбекистон ва Норвегия ўртасида реадмиссия тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар якуний раунди октябрь ойида Ослода бўлиб ўтади.

Фото: Dunyo

Ташқи ишлар вазирлигида Норвегия элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) Жон Квистад билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, долзарб минтақавий ҳамда халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Норвегия ўртасида реадмиссия тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар якуний раундини ўтказиш учун мамлакат делегациясининг октябрь ойида Ослога ташрифини ташкил этиш, икки давлат ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раундини жорий йил Ослода ўтказиш масаласини ўрганиш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув якунида икки томонлама кун тартибини янги амалий чора-тадбирлар билан тўлдириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид