Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон экспортчиларига қўшимча имтиёзлар берилади
“Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2022 йил 1 ноябрдан:
- бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархи 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмайди;
- экспорт ташкилотларига фойда ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини камайтириш шаклидаги имтиёзлар товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажми улушидан қатъи назар қўлланилади;
- қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.
Экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади.
Дастурга киритилган экспортчи корхоналарга Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ойдаги экспорт ҳажмидан келиб чиқиб қуйидаги молиявий ёрдамлар кўрсатилади:
- экспорт ҳажми 1 миллион доллардан 5 миллион долларгача бўлганда – 1 миллион долларгача;
- экспорт ҳажми 5 миллион доллардан 10 миллион долларгача бўлганда – 2 миллион долларгача;
- экспорт ҳажми 10 миллион доллардан 15 миллион долларгача бўлганда – 3 миллион долларгача;
- экспорт ҳажми 15 миллион доллардан 20 миллион долларгача бўлганда – 4 миллион долларгача;
- экспорт ҳажми 20 миллион доллардан ортиқ бўлганда – 5 миллион долларгача;
- битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиши учун уларга 30 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.
Мавзуга оид
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026