Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ноябр ойида авиақатновлар тикланади
Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида туризм, ислом маданияти ва ислом тадқиқотлари соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Бангкок шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонасида Бангкок Ислом қўмитаси идораси вице-президенти Прасоб Пусамлее, Араб университетлари битирувчилари уюшмаси президенти Ғази Шамсуддин билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Таиланд томони қиролликнинг мусулмон аҳолиси орасида Ўзбекистон ислом қадамжоларини зиёрат қилиш, ислом муҳаддислари Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа алломалар илмий меросини яқиндан ўрганишга катта қизиқиш мавжудлиги таъкидланди. Икки мамлакат ўртасида ноябрь ойида авиақатновлар тикланиши мазкур йўналишда сайёҳлар оқимини янада оширишга хизмат қилиши алоҳида урғуланди.
Музокаралар якунида зиёрат туризм йўналишида таиландлик сайёҳларни республикага кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон ислом тамаддуни ривожига қўшган ҳиссасини Таиланд мусулмон аҳолиси орасида фаол тарғиб этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, Таиланд илмий доира вакилларини Ўзбекистонга ташрифларини ташкиллаштиришга келишиб олинди.
Учрашувда Бангкок Ислом қўмитаси идораси томонидан Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” тўплами тай тилида нашр этилган нусхаси Ўзбекистонда тақдим этилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026