Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчихонаси америкаликларни Украинани тарк этишга чақирди
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси бугунги йирик ракета ҳужумидан сўнг Америка фуқароларини Украина ҳудудини «хавфсиз бўлганда» тарк этишга чақирди.
Фото: AP
«Россиянинг Украинага қарши қаратилган зарбаларни беришда давом этиши тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига тўғридан тўғри таҳдид солади», — дейилади АҚШ ташқи сиёсат идораси баёнотида.
Россия 10 октябр, душанба куни эрталаб Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларига кучли ракета зарбалари берди. Киев мэри Виталий Кличкога кўра, пойтахт марказидаги Шевченко тумани ҳужумга учраган. Ракеталардан бири Михаил Грушевский ёдгорлиги ёнига қулаган, натижада унинг ёнидан ўтаётган автомобиллар ёниб кетган.
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида саккиз киши ҳалок бўлган, 24 киши яраланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган.
Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар УХХ маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Володимирска кўчасидаги офисларидан бирида содир бўлган. Киев метросининг қизил чизиқ йўналишида поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлаяпти.
Охирги марта Киев июнь ойи охирида ракета зарбаларига учраган эди. Ўшанда рус ҳарбийлари шаҳарга 14 та ракета отди. Улардан бири Шевченко туманидаги кўп қаватли уйга бориб урилган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, олти киши жароҳат олганди.
Мавзуга оид
12:57
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52
Трампнинг Эронга қарши уруши АҚШ иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти?
09:07
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
09:01