Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди
Volkswagen машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган шахсни уриб юборган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 10 октябр куни соат 20:15 ларда Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдани Гагарин кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Volkswagen русумли машина уриб юборган. Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатини олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда катта тезликда ҳаракатланиб юк машинаси остига кириб кетган Matiz ҳайдовчиси вафот этганди.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026