Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ХТББ бошлиғи ўзгарди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, туман халқ таълими бўлими мудирлари, умумтаълим муассасалари директорлари иштирок этди.
Унда халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳоб Ражабов қатнашди ва сўзга чиқди. Ваҳоб Ражабов халқ таълими вазири буйруғини ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Нилуфар Ҳусанбоева Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ушбу лавозимда Н.Ҳусанбоева 2020 йилнинг ноябрь ойидан буён ХТББ раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Козим Ҳасанов ўрнини эгаллади.
Бунгача Нилуфар Ҳусанбоева Яккасарой туман халқ таълими бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Халқ таълими вазири буйруғи билан Бобур Мирхолиқов Яшнобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланди.
Мавзуга оид
12:29
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026