Коронавирусдан ўлим миқдори рекорд даражада пасайди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабарига кўра, коронавирус пандемияси ҳали барҳам топмаган бўлса-да, ўлим миқдори рекорд даражада пасайган.

Фото: Shutterstock
2020-2021 йиллар давомида куз мавсуми келиши билан анъанавий тарзда COVID-19 касаллигининг кескин кўпайиши кузатилган эди. Бир неча ой олдин эпидемиологлар ва расмийлар шунга ўхшаш сценарий 2022 йил кузида ҳам такрорланишидан қўрқишганди. Аммо сентябрь ойи бошида прогнозлар оптимистик бўлди.
ЖССТ хабарига кўра, сентябрь ойида коронавирусдан ўлим миқдори пандемия тарихида рекорд даражада пасайган.
Бунинг бир қанча сабаблари бор, лекин асосийси шундаки, ҳозирда энг кенг тарқалган штамм - омикрон - вируснинг биринчи вариацияларига қараганда анча заифлашди.
«Энди бу бошқача вирус. Аҳолининг ҳозирги иммунитети ҳисобга олинса, COVID-19 касаллигининг оғир кечиш эҳтимоли паст», деди Буюк Британиядаги Рединг университети вирусология профессори Йен Жонс.
Сўнгги ойларда кўплаб мамлакатларда касалликдан кейин пайдо бўладиган табиий иммунитет кучайган. Бироқ, бу унчалик кучли эмас ва қайта касалланишни истисно қилмайди, деб огоҳлантиришмоқда вирусологлар. Шу туфайли эмланишни унутмаслик керак.
Самарадорликни ошириш учун мавжуд вакциналар омикронга мослаштирилмоқда: янгиланган Pfizer ва Moderna аллақачон муомалага киритилган, россиялик ишлаб чиқувчилар «Спутник V» вакцинасининг янги версиясини тайёрламоқда.
ЖССТ маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб 6,4 миллиондан ортиқ одам коронавирусдан вафот этган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 17:55
-
Фронтда энг йирик алмашув, Мадридда кўз ёшлар – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:53
-
Россия ва Украина асирлар алмашинувини якунлади
Жаҳон | 17:29
Мавзуга оид

22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади

17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

14:54 / 30.03.2025