Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида мавжуд авиақатновлар сони оширилади
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги туризм соҳасидаги амалий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов ушбу давлат Сайёҳлик агентлари уюшмаси президенти (Travel Agents Association of India - TAAI) Жёти Маял ва Ташқи туроператорлар уюшмаси президенти Риаз Мунши билан учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Ҳиндистон Сайёҳлик агентлари уюшмаси президенти Жёти Маял Ўзбекистон туризм соҳасидаги салоҳиятини эътироф этиб, ундан тўлиқ фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ижобий баҳолади. Ўзбекистон туризм салоҳиятини уюшма аъзолари ўртасида кенг тарғиб этиш орқали ҳиндистонлик сайёҳлар оқимини ошириш бўйича ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.
Ҳиндистон Ташқи туроператорлари уюшмаси президенти (Outbound Tour Operators Association of India OTOAI) Риаз Мунши Ўзбекистон анъанавий равишда ҳинд сайёҳлари ўртасида энг севимли йўналишлардан бири эканини қайд этди. Ҳамкорлик самарадорлигини кенгайтириш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги мавжуд авиақатновлар сонини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ҳиндистоннинг ушбу икки етакчи сайёҳлик уюшмалари раҳбарияти билан жорий йил якунига қадар ва 2023 йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар ва режалар хусусида батафсил фикр алмашилди.
Ҳиндистон Сайёҳлик агентлари уюшмаси 1951 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибига 2 500 дан ортиқ сайёҳлик соҳасида фаолият олиб борувчи турли компаниялар киради. Ҳиндистон Ташқи туроператорлари уюшмаси мамлакат туризм соҳасидаги энг йирик уюшмаларидан бири бўлиб, ҳозирги вақтда унга аъзо бўлган туркомпания ва агентликлар сони икки мингдан ошади.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026