Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевда электр таъминотида узилишлар бошланди
Киевда авариялар олдини олиш учун электр таъминотида узилишлар бошланди, деб хабар беради ДТЭК компанияси сайти.
Корхонанинг аниқлик киритишича, «Укрэнерго» компанияси 19 октябр соат 23:24 дан ўчирилишларнинг бошланиш санасини белгилаган.
Ўчириш ҳар бир мижоз учун максимал тўрт соат давом этади, лекин баъзи истеъмолчилар учун кун давомида 8 соатдан кейин такрорланиши мумкин - агар Укрэнерго стабилизация ўчиришларини бекор қилмаса.
20 октябр куни Украина пойтахтида электр энергиясини тежаш мақсадида автобуслар 38 та троллейбус йўналишининг 21 тасида ишлайди, деб хабар берди Киев мэри Виталий Кличко.
Бундан олдин 20 октябр куни бутун Украинада электр энергиясини етказиб бериш чекланиши маълум бўлганди. Бундай чора-тадбирларнинг сабаби тизимдаги қувватларнинг етишмаслиги, деб тушунтирди миллий энергетика компанияси Укрэнерго 19 октябр, чоршанба куни.
«Бу мажбурий қадам. 10 октябрдан бери Украина энергетика тизими урушнинг 8 ойидан кўпроқ даражада Россия кучлари томонидан ҳужумга учради», - дейилади компания хабарида.
Мавзуга оид
21:23 / 31.01.2026
Кличко Киев аҳолисига хавотирли мурожаат билан чиқди
09:03 / 29.01.2026
Зеленский блэкаут фонида Киев шаҳар маъмуриятини танқид қилди
16:44 / 28.01.2026
Чиқиндидан қарзи бор 152 минг абонентнинг электр тўловига чеклов қўйилди
09:25 / 21.01.2026